Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 82-банд
5-боб. Том қопламалар · 1-§. Том қопламаларни таснифлаш ва турини танлаш
Профилланган пўлат тўшамалардан ташкил топган том қопламалар қўлланилганда, уларни листлари чоксиз том қопламанинг узунлиги 6 m дан ортиқ бўлмаган жойларида пўлат листларнинг эгиклиги бўлмаса, юзага текис ётқизишга йўл қўйилади.
Том қопламаларни юзага ётқизиш ишлари пўлат листларнинг эгиклиги мавжуд бўлган жойларида қуйидаги 3-жадвал талабларига мувофиқ бажарилиши лозим.
| Том қопламанинг нишаблиги, фоиз | Том қопламалар | Сувни изоляция қилувчи асосий тўшама | Сувни изоляция қилувчи тўшаманинг юқори қисмидаги ҳимоя қатлами |
|---|---|---|---|
| 0 — 1,5 дан кам | Ўрамли | Ўрамли материаллардан а) битумли суртмали (мастика)да 5 қатлам рубероидли б) 3 қатламли эритиладиган битум ёки битум-полимер материаллар в) 3 қатламли плёнкали материаллар (битум, полимер-битум) г) минус 40 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда эгилувчанлиги бўлган 1 қатлам полимер (эластомер вулканизация қилинган ёки термопластик) мосламалари, юклама, механик маҳкамлаш ёки ёпишқоқ маҳкамлаш усули билан том остидаги асосга эркин жойлаштирилган | Антисептерланган битум суртмали (мастика)да шағал қатлами Сув билан тўлдириладиган томлар учун 20 mm қалинликдаги антисептерланган битум суртмали (мастика) |
| Суртмали (мастика)ли | 8-10 mm қалинликдаги чиришга чидамли материаллар (шишахолст, шиша тўр.) билан арматураланган суртмали (мастика) (битум, полимер ва б.) | Антисептерланган битум ёки битумли резина суртмали (мастика)си устидаги шағал қатлами | |
| 1,5 — 2,5 дан кам | Ўрамли, суртмали (мастика)ли | Юқори қатламларнинг иссиқликка чидамлилиги талабларига жавоб берадиган 5 — 8 mm қалинликдаги 3 қатламли ўрама материаллар ва йирик донли суртмали (мастика)ли композициядан (3-4 h давомида камида 80 °C) | Йирик донли сочмали ўрама материал |
| 2,5 — 10 дан кам | Ўрамли, суртмали (мастика)ли | Қалинлиги 5 — 8 mm бўлган, иссиқликка 3-4 h давомида камида 85 °С чидамли ва эгилувчанлиги минус 10 °С дан юқори бўлмаган 3 қатламли ўрамли материаллар ва суртмали (мастика)ли композициялардан | Йирик донли сочмали ўрама материал |
| 10 — 25 (нишаб) | Ўрамли, суртмали (мастика)ли | Худди шу, қалинлиги 5-6 mm бўлган, 3-4 соат давомида камида 90 °С ҳароратга чидамли ва эгилувчанлиги минус 10 °С дан юқори бўлмаган 2 қатламли ўрамли материаллар ва суртмали (мастика) | Йирик донли сочмали ўрама материал ва ёрқин рангдаги ранглар билан атмосфера ҳимояси (масалан, Бт-177) |
Изоҳ:
1. Алюмин хлорофосфат, суюқ шиша ёки бошқа атмосфера таъсирига чидамли материаллар билан бўялмаган рангли йирик донадор сочмаларга эга бўлмаган материаллардан юқори қатламли томларнинг чидамлилигини ошириш учун томларни битум-полимер ёки бошқа атмосфера таъсирига чидамли таркиблар билан ҳимояловчи бўяш ишларини бажаришга йўл қўйилади.
Лойиҳада бўяшни 2-3 йилдан сўнг янгилаш кераклиги кўрсатилиши керак.
2. Енгил улоқтирилувчи том қисмларида ҳимоя қатлами шағал ўрнига ёнғиндан ҳимояловчи таркиблар билан бўяш керак.
3. Суртмали (мастика)ли томларда асосни ГОСТ 6617-2021 га мувофиқ БН 50/50, ЕЯ 70/30, БЯ 90/10 маркали битум эритмаси билан ойна тўрлари бўйлаб грунтовка ишларини бажариш керак. Шиша тўр билан мустаҳкамланган суртмали (мастика)ли томларда суртмали (мастика) ва мустаҳкамловчи қистирмаларни бир қатламга камайтиришга йўл қўйилади.
4. Нишаблик кичик бўлганда ва томларнинг ишончлилиги таъминланганда қалинлашган (3-6 mm) эластик материаллардан (битум-полимер, полимер), аввал бир-бирига ёпиштирилган полотнолардан, кейин тўшама устига қалинлиги 40 mm бўлган шағал қатламли сув ўтказмайдиган тўшамани асос билан ёпиштиришсиз эркин ётқизишга йўл қўйилади.
5. Ўрамли томларни қуришда чиримайдиган асосга эга бўлган материалларга устунлик бериш керак.
6. Том материалларини танлаш бинонинг мустаҳкамлиги ва том материалларининг хусусиятларига кўра амалга оширилиши керак.
Қаватлилиги 5 қаватдан ошмаган бино ва иншоотларда том қопламаларнинг қурилиш жойининг ўзида тайёрланган донали материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади. Бунда, том қопламанинг нишабликлари мазкур ШНҚнинг 3-жадвалига мувофиқ олиниши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.