Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24

ШНҚ 2.03.10-24, 98-банд

6-боб. Ўрамли ва суртмали (мастика) материаллардан тайёрланган том қопламалар · 2-§. Том қоплама конструкциялари ва қўлланиладиган материаллар

98

Том қопламалар деформацияларининг ўрнини тўлдириш (компенсация қилиш) ва бўртиқлар пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида, биринчи қатламни перфорацияланган рубероиддан бажариш керак.

Иссиқлик изоляцияловчи плитали асос ва сувдан изоляцияловчи тўшама орасида том қопламалар нишаблиги бўйлаб нуқталаб ёпиштириладиган, эни 150 mm га тенг бўлган тасмаларни тўшашга йўл қўйилади.

Буғ изоляцияси ва текисловчи қатлам (стяжка)ларга эга бўлган томёпмаларда эса (том қоплама нишаби 8 фоиз дан ошмаганда) сувдан изоляцияловчи тўшаманинг пастки қатламини тасмали ёки нуқтали ёпиштириш лозим.

Тасмали ёки нуқтали ёпиштириш бир текисда бўлиши ва ёпиштирилаётган рубероид матолари майдонининг 25-35 фоизини ташкил қилиши керак. Бунда, рубероид матолари том қоплама нишаби бўйлаб ёйилиши лозим.

Уларнинг устки чеккаси эса том қопламанинг том чўққи қисмида қарама-қарши нишабликка камида 1 m тушиб туриши керак.

Карнизларда ва том қопламаларнинг бўртиб чиққан конструктив элементларга туташган жойларида ҳаво елимланмаган барча қисмлардан ташқарига чиқиб кетиш имкониятига эга бўлиши лозим.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.