Нормативные документы ШНҚ 2.03.10-24
ШНҚ 2.03.10-24, 1-илова, 8-банд
1-илова. Чордоқсиз қисман шамоллатиладиган томлар тизими
Таркибида битум бўлган буғ тўсиғи материалининг ўрамаси устига, бутун том юзасига 300 g/m2 геотекстиль қўйиш керак.
Одамлар сони, материалларнинг мавжудлиги ва об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда, томнинг қайси қисмини гидроизоляция тўшаманинг биринчи қатламини ўрнатиш даражасигача қурилиш тайёрлигига олиб келиш режалаштирилганлигини аниқлаш керак.
Ҳосил бўлиши мумкин бўлган совуқ кўприкларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун томнинг танланган майдонига самарали иссиқлик изоляцияси қатламини (иссиқлик муҳандислик ҳисоб-китоблари бўйича қабул қилинган) қўйиш ҳамда тикувлар бир-бирига ёпишиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.