Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.04.01-22

ШНҚ 2.04.01-22, 156-банд

6-боб. Ички сув таъминоти · 6-§. Ички совуқ сув тармоқлари

156

Саноат бинолари ичида сув таъминоти тармоқларини фермалар, устунлар, деворлар ва шифтлар бўйлаб очиқ усулда ўтказилиши лозим.

Агар очиқ усулда ўтказиш имкони бўлмаса сув таъминоти тармоқларини, енгил ёниб кетувчи, ёнувчи ёки заҳарли суюқлик ва газлар ўтаётган қувурлардан ташқари бошқа қувурлар билан умумий каналларда жойлаштиришга йўл қўйилади.

Маиший-ичимлик суви қувурлари оқова сув қувурлари билан биргаликда фақат каналларда ўтказилиши, бунда оқова сув қувурлари сув таъминоти қувурлари тагида жойлаштирилиши керак.

Сув қувурларини ётқизиш учун махсус каналлар асосланган ҳолларда лойиҳаланишга йўл қўйилади.

Технологик асбоб-ускуналарни сув билан таъминлайдиган қувурлар пол устида ёки тагида ўтказилишига йўл қўйилади.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.