Нормативные документы ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 21-банд
5-боб. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларидаги сув сарфи ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш тизимига зарур бўлган иссиқлик миқдорини аниқлашга қўйиладиган талаблар
Бир жиҳозга тегишли сув арматуралари (қурилмалари) бўйича бир секунддаги сув сарфини q0 (q0tot, q0h, q0c), l/s ни қуйидагича аниқлаш керак:
алоҳида жиҳозлар учун ушбу ШНҚнинг 2-иловасига кўра;
боши берк тармоқнинг бир қисмида бир турдаги сув истеъмолчиларига хизмат кўрсатадиган турли хил қурилмалар учун мазкур ШНҚнинг 3-иловасига асосан;
турли хил сув истеъмолчиларга хизмат кўрсатадиган жиҳозлар учун қуйидаги формула бўйича:
(1)Бу ерда:
Pi – ушбу ШНҚнинг 28-бандига мувофиқ сув истеъмолчиларининг ҳар бир гуруҳи учун аниқланадиган санитария-техник жиҳозларнинг ишлаши;
qoi – бир секунддаги сув жиҳозларидаги (арматуралари) сув сарфи (умумий, иссиқ, совуқ) l/s, сувдан фойдаланувчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун ушбу ШНҚнинг 3-иловасига кўра олиниши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.