Нормативные документы ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 287-банд
6-боб. Ички сув таъминоти · 13-§. Захира ва тартибга солувчи ҳажмлар
Босимига эга баклар ва босимсиз аккумулятор баклари учун қуйидагиларни назарда тутиш лозим:
пўкакли (паплавокли) клапанга эга бакларга сув етказиб бериш учун қувур, (ҳар бир пўкакли клапандан олдин, ўчириш вентили ёки зулфин (задвижка) ўрнатилиши керак);
чиқиш қувури;
сиғимдаги (резервуар) энг юқори йўл қўйилган сув сатҳининг баландлигида уланган қувур;
бакнинг тубига ва вентилга эга бўлган ортиқча сувни тўкувчи қувурга ёки уланган қисмдаги зулфин (задвижка)га бириктирилган сувни тўкувчи қувур;
тагликдан сувни тўкиш учун мўлжалланган дренаж қувури;
ичимлик сувини сақлаш учун мўлжалланган бакдаги сувни циркуляциясини таъминловчи ускуна;
иссиқ сув олинишида танаффус бўлган вақтларда бак аккумуляторларида доимий ҳароратни таъминлаб туриш учун мўлжалланган циркуляцион қувур (циркуляцион қувурда вентиль ёки зулфин (задвижка)га эга тескари клапан ўрнатилишини назарда тутиш лозим);
бакни ташқи ҳаво билан боғлайдиган ҳаво қувури (диаметри 25 mm);
насос қурилмаларини ишга тушириш ва ўчириш учун мўлжалланган баклардаги сув сатҳини ўлчаш датчиклари;
баклардаги сув сатҳини кўрсатувчи ва кўрсаткичларни бошқарув панелига узатиш учун асбоблар.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.