Нормативные документы ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 413-банд
7-боб. Оқова сувларни чиқариб юбориш · 3-§. Ички оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари
Тик қувурдан ёки тозалаш жойидан кўриш қудуғининг ўқигача қувурнинг чиқиш узунлиги мазкур ШНҚнинг 6-жадвалида келтирилган қийматлардан ошмаслиги керак.
| Қувур диаметри, mm | 50 | 100 | 150 ва ундан ортиқ |
|---|---|---|---|
| Тик қувурдан ёки тозалаш жойидан кўриш қудуғининг ўқигача узунлиги, m | 8 | 12 | 15 |
Изоҳлар:
1. Агар кўриш қудуғининг ўқигача бўлган узунлик жадвалда келтирилган узунликдан ошиб кетган бўлса, қўшимча кўриш қудуқ ўрнатилишини назарда тутиш керак.
2. Қувурнинг диаметри 100 mm ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда ифлосланмаган оқова сувлар ва дренажларни чиқариш узунлиги 20 m гача оширилиши мумкин.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.