Нормативные документы ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 91-банд
6-боб. Ички сув таъминоти · 3-§. Ёнғинга қарши сув таъминот тизимлари
Ички ёнғин ўчириш кранларидаги эркин босим куннинг исталган вақтида бинонинг энг баланд ва энг чекка қисмида ёнғинни ўчириш учун зарур бўлган баландликдаги ихчам (компакт) ўт ўчириш мосламаларини ўрнатиш керак.
Ёнғин оқимининг ихчам (компакт) қисмининг энг кичик баландлиги ва таъсир радиуси хонанинг баландлигига тенг бўлиши, полдан шифтнинг энг юқори нуқтасига кўра, бироқ камида қуйидагича бўлиши керак:
турар жой, фуқаровий ва баландлиги 50 m гача бўлган ишлаб чиқариш объектлари биноларида – 6 m;
баландлиги 50 m дан ортиқ бўлган турар жой биноларида – 8 m;
баландлиги 50 m дан ортиқ бўлган ишлаб чиқариш объектларининг жамоат, ишлаб чиқариш, маъмурий ва маиший биноларида – 16 m.
Ёнғин ўчириш кранларидаги босим 10, 15 ёки 20 m узунликдаги ёнғин ўчириш енглари босимнинг йўқолишини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак.
Резиналаштирилмаган шланглардаги босимнинг йўқолиши Hnp, m қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:
(14)бу ерда:
q – ёнғин оқимининг маҳсулдорлиги, l/s;
Кр – енгнинг қаршилик коэффициенти, диаметри 50 mm бўлган енглар учун 0,012 га, диаметри 65 mm га тенг бўлган енглар учун – 0,00385 га тенг.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.