Нормативные документы ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 96-банд
6-боб. Ички сув таъминоти · 3-§. Ёнғинга қарши сув таъминот тизимлари
Тизимларни улаш мумкин бўлса, алоҳида ёнғинга қарши сув таъминоти тизимининг тик қувурларини ўтиш мосламалари билан бошқа сув таъминоти тизимларига улаш лозим.
Иситилмайдиган биноларда жойлашган қуруқ (ҳаво билан тўлдирилган) қувурлари бўлган ёнғинга қарши тизимларда ўчириш клапанлари иситиладиган хоналарда ёки бинонинг кириш қисмида қудуқларда жойлашган бўлиши керак.
Қуруқ (ҳаво билан тўлдирилган) қувур линиясининг бошида ва энг пастки қисмида қуруқ қувурларнинг ҳавосини бўшатиш учун дренаж қурилмалари ўрнатилиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.