Нормативные документы ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 98-банд
6-боб. Ички сув таъминоти · 3-§. Ёнғинга қарши сув таъминот тизимлари
Ёнғинни бартараф этиш учун сув берилаётган тик қувурлар ва гидрантлар (ёнғин шкафлари) жойлашишини аниқлашда қуйидагилар инобатга олиниши керак:
йўлакнинг умумий узунлиги 10 m гача қаватлар сони 12 дан 16 гача бўлган турар жой биноларидаги хонанинг ҳар бир нуқтасидаги ўт ўчириш мосламаси, битта тик қувурдан сув билан таъминланиши;
қаватлари сони 12 дан 16 гача, умумий йўлак узунлиги 10 m дан ортиқ бўлган турар жой, фуқаровий, шунингдек ишлаб чиқариш объектлари биноларида ҳисоблаб аниқланган оқимлар сони икки ёки ундан ортиқ бўлганда, хонанинг ҳар бир нуқтасидаги ўт ўчириш мосламаси иккита тик қувурнинг ҳар биридан алоҳида сув билан таъминланиши;
қаватлар сони 16 дан 25 гача, йўлакнинг умумий узунлиги 10 m гача бўлган турар жой объектларидаги хонанинг ҳар бир нуқтасидаги ўт ўчириш мосламаси, ёнғинни бартараф этиш учун сув берилаётган иккита тик қувурдан алоҳида сув берилаётган икки оқим билан таъминланиши;
қаватлар сони 16 дан 25 гача, умумий йўлак узунлиги 10 m дан ортиқ бўлган турар жой биноларида, шунингдек ҳисобий оқимлар сони икки ёки ундан ортиқ бўлган ишлаб чиқариш ва фуқаровий объектлар хоналаридаги хонанинг ҳар бир нуқтасидаги ўт ўчириш мосламаси ёнғинни бартараф этиш учун сув берилаётган иккита тик қувурдан алоҳида сув берилаётган икки оқим билан таъминланиши.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.