Турар жой, жамоат ва маъмурий-маиший биноларнинг хизмат кўрсатиш ҳудудидаги метеорологик шароитларни ШНҚ 2.08.01-24, ШНҚ 2.08.02-23 ларга мувофиқ, ишлаб чиқариш биноларининг доимий ва доимий бўлмаган иш ўринларида (метеорологик шароитлар бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган хоналар бундан мустасно) мазкур ШНҚнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ қабул қилиш лозим.
(10-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 17 июндаги 01/2-23-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 408, 03.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.