Тўлиқ автоматлаштирилган технологик ускуналар билан жиҳозланган, одамлар иштирокисиз ишлайдиган ишлаб чиқариш хоналарининг иш ҳудудидаги ҳаво ҳарорати (махсус хонада бўлган ва ускуналарни кўрикдан ўтказиш ва созлаш учун 2 h дан кўп бўлмаган узлуксиз равишда ишлаб чиқариш хонасига вақти-вақти билан чиқувчи навбатчи ходимлар бундан мустасно) хоналарнинг ҳарорат режимига қўйиладиган технологик талаблар мавжуд бўлмаган ҳолда қуйидагилар олиниши лозим:
йилнинг иссиқ даври учун ортиқча иссиқлик мавжуд бўлмаганда — ташқи ҳаво ҳароратига тенг;
ортиқча иссиқлик мавжуд бўлганда — А параметрларда ташқи ҳаво ҳароратидан 4 °С юқори, бироқ — 29 °С дан паст бўлмаганда (ҳавони иситиш талаб этилмайди);
йилнинг совуқ даврида ортиқча иссиқлик миқдори бўлмаганда ва ташқи ҳавонинг ҳисобий Б параметри учун — 10°С;
ортиқча иссиқлик миқдори бўлганда иқтисодий мақсадга мувофиқ ҳарорати.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.