Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 204-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 2-§. Вентиляция тизимлари
А ёки Б тоифали хоналарнинг (шамоллатиш ускуналари хоналари) танбур-шлюзларига ҳаво етказиб беришни ушбу хоналарнинг ёки В1-В4, Г ва Д тоифадаги хоналарнинг таъминот тизимидан лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.
Ёнғин содир бўлганда, хизмат кўрсатиладиган биноларга ҳаво етказиб беришни автоматик равишда ўчиришни таъминлаш керак.
Танбур-шлюзлар учун керакли ҳаво алмашинуви захира вентилятори билан таъминлаш лозим.
Бошқа мақсадларга мўлжалланган танбур-шлюзлар учун ҳаво бериш тизимини, шу танбур-шлюзлар ҳимоялаётган хонани умумий тизимлари билан кўзда тутиш лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.