Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 243-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 6-§. Авария вентиляцияси
Портлаш хавфи бўлган ёнувчи газлар, буғлар ва аэрозолларнинг ҳаво билан аралашмасининг гуруҳи, тоифаси ва ҳарорати портлашдан ҳимояланган вентиляторларга берилган техникавий шартларга мувофиқ бўлмаса, бунда исталган қаватли бинолар учун эжекторли авария вентиляцияси тизими лойиҳалаштирилиши лозим
Бир қаватли бинолар учун авария вақтида уларга ҳаво зичлигидан кам зичликка эга бўлган ёнувчи газлар ва буғлар кирганда, газлар ва буғларни аэрацияли ойнабанд томлар, шахталар ёки дефлекторлар орқали чиқариб юбориш учун сунъий равишда ишга тушириладиган оқимли вентиляция бўлиши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.