Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 265-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 8-§. Жиҳозлар
Вентиляция, ҳавони кондициялаш ва ҳаволи иситиш тизимларидан фойдаланиш жараёнида юқори энергия самарадорлиги коэффициентига ва камроқ энергия йўқотилишига эга бўлган қуйидаги қурилма, буюм ва материаллардан фойдаланиш лозим:
мувофиқлаштирувчи унумдорликка эга бўлган, ишчи юкланманинг бутун диапазонида самарали бўлган қурилмалар;
электродвигатель валида қанотчалари бўлган ва мувофиқлаштирилувчи айланиш частотасига эга насослар ва вентиляторлар;
чиллерларнинг белгиланган қувватини пасайтириш учун совуқлик аккумуляторлари;
ҳаво ҳаракати унча катта тезликка эга бўлмаган иссиқлик алмаштирувчилар ва фильтрлар;
иссиқлик ва совуқликни пластинкали утилизаторлари;
«об-ҳаво бўйича», сутканинг вақтига кўра «эҳтиёжга кўра» тизимларини бошқариш учун рақамли электрон назоратчилар;
юқори сезувчанлик ва аниқликдаги ҳаво параметрлари датчиклари;
девори силлиқ юзага эга бўлган ва ҳаво сизиб чиқиши минимал бўлган қурилма ва ҳавоўтказгичлар;
ҳавоўтказгичлар ва жиҳозларни самарали иссиқлик изоляция қилиш, эҳтиёж бўлганида буғ изоляциясидан фойдаланиш.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.