Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 272-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 9-§. Жиҳозларни жойлаштириш
Портлаш хавфи бўлган чанг-ҳаво аралашмасини қуруқ усулда тозалаш учун чанг тутгичларни ишлаб чиқариш биноларидан ташқарида, деворлардан камида 10 m масофада очиқ жойларда ёки алоҳида биноларда, вентиляторлар билан бирга жойлаштириш керак.
Тутиб қолинган чангни доимий чиқариб ташлайдиган қурилмаси бўлмаган портлаш хавфи бўлган чанг-ҳаво аралашмасини қуруқ тозалаш учун мўлжалланган чанг тутгичларни, ҳавонинг сарфи 15 минг m3/h ва ундан кам, чанг массаси эса бункерлар ва сиғимларда 60 kg ва ундан кам бўлганда, шунингдек ушланган чангни доимий чиқариб ташлайдиган қурилмаси бўлган чанг тутгичларни вентиляторлар билан бирга ишлаб чиқариш биноларининг вентиляция ускуналари учун алоҳида хоналарида (ертўлалардан ташқари) жойлаштиришга йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.