Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бинолар учун ташқи ҳаво параметрлари қуйидагича қабул қилиниши керак:
йилнинг иссиқ ва совуқ даврида вентиляция тизимлари учун — А параметрлари;
йилнинг совуқ мавсумида иситиш тизими учун — Б параметрлари.
Йилнинг совуқ даври учун асослаб берилганда А параметрлар учун ўрнатилганидан ҳаво ҳароратини 2 °С ва солиштирма энтальпиясини 2 kJ/kg баланд олишга йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.