Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 291-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 10-§. Жиҳозлар учун хоналар
Вентиляция жиҳозлари учун хоналарнинг баландлиги жиҳозларнинг баландлигидан камида 0,8 m га ортиқ бўлиши, шунингдек унда юк кўтарувчи машиналарнинг ишлаши ҳисобга олиниши, бироқ полдан тўсиқ конструкциясининг туртиб чиқиб турган жойигача камида 1,8 m бўлиши лозим.
Хоналар ва иш майдонларида жиҳозларни туртиб чиқиб турган қисмлари орасидаги, шунингдек жиҳоз ва қурилиш конструкциялари орасидаги ўтиш жойи кенглигини йиғув ва таъмирлаш ишларини бажарилишини ҳисобга олган ҳолда камида 0,7 m деб қабул қилиш лозим.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.