Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22

ШНҚ 2.04.05-22, 296-банд

6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 11-§. Ҳаво ўтказувчи қувурлари

296

Умумалмашинув вентиляцияси, ҳаво билан иситиш ва кондициялаш тизимлари ҳаво қувурларидан ёнғин даврида хонага ёниш маҳсулотлари (тутун) киришига йўл қўймаслик мақсадида қуйидаги қурилмалар ўрнатилиши керак:

жамоат, маъмурий-маиший бинолар учун қаватлар бўйича йиғувчи ҳаво қувурларининг вертикал коллекторларга уланган жойига — ўтни тутиб қолувчи клапанлар;

турар жой, жамоат ва маъмурий-маиший кўп қаватли бинолар хоналари учун, шунингдек Г ва Д тоифасидаги ишлаб чиқариш хоналари учун вертикал ва горизонтал коллекторларни қаватлар бўйича йиғувчи ҳаво қувурларига уланган жойида — ҳаво клапанлари;

А, Б ва В1, В2 ёки В3 тоифасидаги хоналарга хизмат кўрсатаётган ҳаво қувурларида, ҳаво қувурлари хизмат кўрсатаётган хонага яқин жойлашган ёнғинга қарши тўсиқ ёки ёпмани кесиб ўтган жойида — ўтни тутиб қолувчи клапанлар;

майдони 300 m2 дан ошмаган, А, Б ёки В1, В2 ёки В3 тоифалардан биридаги хоналар гуруҳига (омборлар бундан мустасно) хизмат кўрсатаётган ҳар бир транзит йиғма ҳаво қувурида (тармоқланишдаги энг яқин вентилятордан 1 m дан ортиқ бўлмаган масофада) — ўтни тутиб қолувчи клапан;

А, Б ва В1, В2 ёки В3 тоифасидаги ҳар бир хона учун алоҳида ҳаво қувурларида уларни ҳавони йиғувчи қувур ёки коллекторга уланган жойида — тескари клапанлар.

Ҳар бир горизонтал коллекторга 5 тадан ортиқ қават бўйича ҳаво қувурларини улашга йўл қўйилмайди.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.