Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 311-банд
6-боб. Вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш · 11-§. Ҳаво ўтказувчи қувурлари
Ёпмалар ва ёнғинга қарши тўсиқларни кесиб ўтадиган ҳаво қувурларида ва тирқишларида ўрнатиладиган ўтни тутиб қолувчи клапанларни қуйидаги оловга бардошлилик даражаси билан назарда тутиш лозим:
ёпма ва тўсиқнинг нормаланадиган оловга бардошлилик даражаси 1 h ва ундан ортиқ бўлганда — 1 h;
ёпма ва тўсиқнинг нормаланадиган оловга бардошлилик даражаси 0,75 h ва ундан ортиқ бўлганда — 0,5 h;
ёпма ва тўсиқнинг меъёрланадиган оловга бардошлилик даражаси 0,25 h ва ундан ортиқ бўлганда — 0,25 h.
Қолган ҳолларда ўтни тутиб қолувчи клапанлар, улар ишлатилишига мўлжалланган ҳаво қувурларининг оловга бардошлилик даражасидан кам бўлмаган, бироқ 0,25 h дан кам бўлмаган ҳолини кўзда тутиш лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.