Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22

ШНҚ 2.04.05-22, 325-банд

7-боб. Ёнғиндаги тутунга қарши ҳимоя

325

Тутунни, майдони 200 m2 ва кам бўлган В тоифадаги ишлаб чиқариш хоналаридан, ёндош йўлак орқали чиқариб юборишни лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.

Ушбу банднинг талаблари қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

А ва Б тоифадаги хоналардан ташқари, автоматик равишда сув ёки кўпикли ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган, майдони 200 m2 дан кам биноларга;

автоматик газли ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган хоналарга;

мазкур ШНҚнинг 16-иловасида келтирилган амалиёт хоналарига.

тутунни чиқариб юбориш кўзда тутилган асосий бино майдонида, ҳар бири 50 m2 ва кам майдонли бошқа хоналар жойлаштирилганда.

Тутун сарфи ҳисобини шу хоналарнинг умумий майдонини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган шароитда, бу хоналардан алоҳида тутун чиқариб юборишни кўзда тутмасликка йўл қўйилади.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.