Бир қаватли биноларнинг хоналаридан бевосита тутун чиқарилишини тутун клапанлари бўлган тутун шахталари орқали табиий равишда ишга туширишига эга бўлган тортувчи тизимлар билан ёки очиладиган шамол кирмайдиган ойнаванд туйнук орқали назарда тутиш лозим.
Деразаларга ёнма-ён бўлган кенглиги l ≤15 m бўлган ҳудудлардан тутунни полдан ости 2,2 m дан кам бўлмаган баландликда жойлашган деразаларнинг фрамугалари (табақалари) орқали чиқариб юборишга йўл қўйилади.
Кўп қаватли биноларда сунъий майлга эга тортиб олувчи ускуналар кўзда тутилиши лозим.
Ҳар бир алоҳида хона учун, табиий равишда ишга тушириш алоҳида тутун шахталарини назарда тутишга йўл қўйилади.
Кутубхоналар, китоб сақлаш хоналари, архивлар, қоғоз омборларида, газларнинг ўртача солиштирма оғирлиги 7 N/m3 ва ҳароратини 220 °С деб қабул қилиб, сунъий равишда ишга тушириш сўрма ускуналарини назарда тутиш лозим.
Сунъий равишда ишга тушириш бўлганида, вертикал коллекторга, тўртдан ортиқ бўлмаган хоналардан ёки ҳар бир қаватдаги тўртдан ортиқ бўлмаган тутун ҳудудларидан тармоқларини улашга йўл қўйилади.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.