Совуқлик ташувчиси аммиак бўлган совитиш қурилмаларини ишлаб чиқариш хоналарини совуқлик билан таъминлаш учун уларни алоҳида биноларда, олд қурма ёки алоҳида бир қаватли ишлаб чиқариш биноларининг хоналарида жойлаштириб қўллашга йўл қўйилади.
Конденсаторлар ва буғлатгичларни бинонинг деворларидан камида 2 m масофада очиқ майдончаларда жойлаштиришга йўл қўйилади.
Совуқлик ташувчиси аммиак бўлган сиртли ҳаво совиткичларни қўллашга йўл қўйилмайди.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.