Совитиш қурилмалари хоналаридан ортиқча иссиқликни чиқаришга ҳисобланган умумалмашинув вентиляциясини қўллаш лозим.
Бунда, сунъий ҳаракатланувчан сўрма вентиляция тизимини икки ҳудудли (1/3 қисми юқоридан ва 2/3 қисми пастдан) қилиб, камида қуйидагиларни таъминлаши керак:
134, R134а, R407, R410а, 500, 502 турдаги хладонлар қўлланилганда 1 h ичида учкаррали, авария бўлганда эса бешкаррали ҳаво алмашинувини;
аммиак қўлланилганда 1 h ичида тўрткаррали, авария бўлганда эса 11 каррали ҳаво алмашинувини.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.