Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22

ШНҚ 2.04.05-22, 379-банд

11-боб. Электр таъминоти ва автоматлаштириш

379

Иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимларини электр қабул қилгичларини, бинонинг технологик ва муҳандислик жиҳозлари учун ўрнатилган электр қабул қилгичлар тоифасидаги каби кўзда тутиш лозим.

Ёнғиндан сўнг тутун ва газларни чиқариб юбориш тизимларидан ташқари авария вентиляцияси ва тутунга қарши ҳимоя тизимининг электр таъминоти ишончлилиги бўйича I тоифага мансуб электр таъминотини қўллаш лозим.

Маҳаллий шароитларга кўра I тоифали электр қабул қилгичлар таъминотини иккита бир-бирига боғлиқ бўлмаган манбалардан амалга оширишнинг иложи бўлмаганда уларни битта манбадаги икки трансформаторли подстанциянинг бошқа-бошқа трансформаторлардан ёки иккита яқин жойлашган бир трансформаторли подстанциялар орфали таъминлашга йўл қўйилади.

Бунда, подстанциялар турли трассалар бўйича ўтказилган, турли таъминловчи линияларга уланган бўлиши ҳамда паст кучланиш томонидаги резерв автоматик киритиш қурилмасига эга бўлиши керак.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.