Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22

ШНҚ 2.04.05-22, 381-банд

11-боб. Электр таъминоти ва автоматлаштириш

381

Автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси ёки автоматик ёнғин сигнализация тизими билан жиҳозланган бино ва хоналар учун, вентиляция, кондициялаш ва ҳаво билан иситиш тизимлари электр қабул қилгичларни (бир фазали ёритиш тармоғига уланган электр қабул қилгичлари бундан мустасно), шунингдек мазкур ускуналар билан тутунга қарши ҳимоя тизимини кўзда тутиш лозим:

ёнғин вақтида А ва Б тоифа хоналаридаги танбур-шлюзларга ҳаво бериш тизимидан ташқари вентиляция тизимини ўчириш;

ёнғин вақтида тутунга қарши ҳимоя тизимларини (ушбу ШНҚ нинг 337-бандида келтирилган тизимлардан ташқари) улаш;

ёнғин содир бўлган хоналар ёки тутун ҳудудларидаги ёки ёнғин бўлаётган йўлакдаги тутун клапанларини очиш ва ёнғинни тутиб турувчи клапанларни ёпиш учун автоматик блоклаш.

Тутун ва ёнғинни тутиб турувчи клапанлар, фрамугалар (табақалар) ва тутунга қарши ҳимоя учун ишлатилаётган ёки белгиланган дераза ёхуд ойнаванд туйнук, шахталарни бўлак очиш ускуналари автоматик, дистанцион ва қўлда бажариладиган (улар ўрнатилган жойда) бошқаришга эга бўлиши керак.

Вентиляция тизимини қисман ёки тўла ўчиришга бўлган зарурият технологик талаблар бўйича аниқланиши лозим. Ёнғин ҳақида фақат қўл сигнализацияси тизимига эга хоналар учун, бу хоналарга хизмат кўрсатувчи вентиляция тизимини дистанцион ўчириш ва тутунга қарши ҳимоя тизимини улашни назарда тутиш лозим.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.