Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22

ШНҚ 2.04.05-22, 391-банд

11-боб. Электр таъминоти ва автоматлаштириш

391

Қуйидагилар учун автоматик блоклаш кўзда тутилиши керак:

вентиляторларни ёқиш ва ўчириш пайтида ташқи ҳаво клапанларини очиш ва ёпиш;

тизимлардан бири ишдан чиққан ҳолатда тўлиқ ёки қисман ўзаро алмаштиришни таъминлаш мақсадида ҳаво йўллари билан боғланган вентиляция тизимлари клапанларини очиш ва ёпиш;

автоматик газли ёнғин ўчириш қурилмаси билан ҳимояланган хоналардаги вентиляция тизимини вентиляторлари ўчирилган, шу хоналар учун ўрнатилган ҳаво қувурларидаги клапанларни беркитиш ( 337-банд бўйича);

асосий ускуна ишдан чиққанда захира ускунасини ишга тушириш;

ҳаво иситгичлар ва иситиш агрегатларини ёқиш ва ўчиришда иссиқлик ташувчини узатишни ёқиш ва ўчириш;

хонанинг иш ҳудуди ҳавосида, ЧРКдан ортиқ концентрацияга эга зарарли моддалар, шунингдек бинодаги ҳавода газ-буғ-чанг-ҳаво аралашмасини АТПКЧ 10 фоиздан ортиқ ёнувчи моддалар концентрацияси ҳосил бўлганда, авария вентиляцияси тизимларини ишга тушириш.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.