Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 68-банд
5-боб. Иситиш тизимлари · 3-§. Қувурларга талаблар
Сув билан иситиш тизимларининг қувурларидаги иссиқлик ташувчининг ҳаракат тезлигини хонада қуйидаги рухсат этилган эквивалент товуш даражасига кўра қабул қилиш керак:
товуш даражаси 40 dB дан юқори бўлса жамоат бинолари ва хоналарида 1,5 m/s;
маъмурий-маиший бинолар ва хоналарида 2,0 m/s;
ишлаб-чиқариш бинолари ва хоналарида 3 m/s дан ортиқ бўлмаганда;
товуш даражаси 40 dB ва ундан паст бўлганда мазкур ШНҚнинг 12-иловаси бўйича.
Пўлат қувурўтказгичларда занглашдан сақланиш учун сувнинг ҳаракат тезлиги 0,1 m/s дан кам бўлган ҳудудлар бўлишига йўл қўймаслик лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.