Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 15-илова, 2-банд
15-илова. Чиқарилаётган ва берилаётган ҳаво сарфининг ҳисоби
Чиқарилаётган ҳавонинг сарфини ушбу илованинг (1) — (7) — формулалари бўйича олинган қийматлардан каттароғини қабул қилиб, йилнинг иссиқ ва совуқ мавсумлари учун алоҳида аниқланиши лозим (кирувчи ва чиқарувчи ҳавонинг зичлиги 1,2 kg/m3 бўлганида):
вентиляция ҳавоси билан ўзлаштириладиган иссиқликнинг ортиқчалиги бўйича:
(1)Тўғри ва тарқоқ қуёш радиациясидан хонага келаётган иссиқлик оқимини лойиҳалашда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:
вентиляция билан, йилнинг иссиқ мавсумида ҳавони буғлантириб совитиш билан;
кондициялаш — йилнинг иссиқ ва совуқ мавсумлари учун;
ажралиб чиқаётган зарарли ёки портловчи моддалар массаси бўйича:
(2)Йиғма таъсир натижали бир неча зарарли моддалардан хонага бир вақтда бўладиган ажралма ҳолатида, ҳаво алмашинишини ҳар бир моддадан ажралишни ҳисоблаш орқали ҳаво сарфини йиғиндисидан аниқлаш лозим:
намлик ортиқчалиги бўйича (сув буғи):
ҳисоблаш орқали ҳаво сарфини йиғиндисидан аниқлаш лозим;
намлик ортиқчалиги бўйича (сув буғи):
(3)Намлиги ортиқча бўлган хоналар учун йилнинг совуқ даврида ташқи ҳавонинг Б ҳисобий параметрларида ташқи тўсиқ конструкцияларнинг ички юзасида конденсат ҳосил бўлишининг олдини олиш учун ҳаво алмашинувининг етарлилигини текшириш керак.
Вентиляция ҳавоси билан ассимиляцияланувчи ортиқча тўлиқ иссиқлик бўйича:
(4)Тўлиқ ортиқча иссиқликни аниқлашда кондиционерли хонага мустақил кондиционерлардан ёки хона ҳавосини тўлиқ рециркуляция қилиш билан ишлайдиган бошқа ҳаво совутгичлардан совуқнинг келишини ҳисобга олиш керак.
Ташқи ҳаво билан ҳаво алмашинишни норматив карралиги бўйича:
(5)Ташқи ҳавонинг нормаланадиган солиштирма сарфи бўйича:
(6)
(7)Ушбу илованинг 1 — 7-формулаларидаги кўрсаткичлар қуйидагича белгиланади:
Lw,z — хонанинг хизмат кўрсатадиган ёки ишчи ҳудудидан маҳаллий сўрувчилар, чиқарилаётган умумалмаштирув вентиляциялари ва технологик эҳтиёжлар учун бартараф этилувчи ҳаво сарфи, m3/h;
Q,Qht — вентиляция ҳавосидан сингувчи айнан ва тўла ортиқча иссиқлик оқимлари, W;
с — ҳавонинг иссиқлик сиғими, 1,2 kJ/ (m3оС);
tw,z — хонанинг хизмат кўрсатилувчи ёки ишчи ҳудудидаги ҳаво ҳарорати, °С;
tl — хизмат кўрсатиладиган ишчи ҳудудидан ташқаридаги хонадан чиқариб юбориладиган ҳавонинг ҳарорати, °С;
tin — ушбу илованинг 5-бандига мувофиқ аниқланадиган хонага бериладиган ҳавонинг ҳарорати, °С;
W — хонадаги ортиқча намлик, g/h;
dw,z — хонанинг хизмат кўрсатилувчи ёки ишчи ҳудуди ҳавосидаги намлик, g/kg;
dl хонанинг хизмат кўрсатилувчи ёки ишчи ҳудуди чегарасидан бартараф этилувчи ҳаводаги намлик, g/kg;
din — хонага берилувчи ҳаводаги намлик, g/kg;
Iw,z — хонанинг хизмат кўрсатилувчи ёки ишчи ҳудудидаги ҳавонинг солиштирма энтальпияси, kJ/kg;
Il хонанинг хизмат кўрсатилувчи ёки ишчи ҳудуди чегарасидан бартараф этилувчи ҳавонинг солиштирма энтальпияси, kJ/kg;
Iin — хонага берилувчи ҳавонинг солиштирма энтальпияси, kJ/kg, ушбу илованинг 5- бандига кўра аниқланади;
mpo — хона ҳавосига кирувчи ҳар бир зарарли ёки ишчи ҳудудидан ва унинг атрофидан бартараф этилувчи ҳаводаги зарарли ёки портлашга хавфли моддаларнинг сарфи, mg/h;
qw,z, ql — хонанинг хизмат кўрсатилувчи ёки ишчи ҳудудидан ва унинг атрофи ташқарисидан бартараф этилувчи ҳаводаги зарарли ёки портлашга хавфли моддаларнинг концентрацияси, mg/m3;
qin — хонага берилувчи ҳаводаги зарарли ёки портлашга хавфли модданинг концентрацияси, mg/m3;
Vp — хонанинг ҳажми, m3; баландлиги 6 m ва ундан кўпроқ хона учун Vp = 6А деб қабул қилинади;
A — хона майдони, m2;
N — одамлар (келувчилар), ишчи ўринлари, жиҳозлар сони;
n — ташқи ҳаво билан ҳаво алмашинувининг нормаланган карралиги., h-1;
s — 1 m2 пол юзасига тўғри келувчи ташқи ҳавонинг норма сарфи, m3/(h·m2);
m — 1 кишига, m3/(h-киши), 1 ишчи ўринга, 1 келувчига ёки бир қурилма бирлигига тўғри келувчи ташқи ҳавонинг норматив солиштирма сарфи;
kR — рециркуляцияланувчи ва берилаётган ҳаво сарфларининг нисбатига тенг бўлган рециркуляция коэффициенти.
Ҳаво параметрлари tw,z, dw,z, Iw,z ни мазкур ШНҚнинг 4-бобига кўра хонанинг хизмат кўрсатилувчи ёки ишчи ҳудудидаги ҳисобий параметрларга, qw,z эса — хонанинг ишчи ҳудудидаги ЧРК га тенг қилиб олиш лозим.
Ҳаво параметрлари tl , dl , Il , ql тегишли бино учун умумлаштирилган катталиклар бўйича, ундай катталиклар бўлмаган ҳолда эса ШНҚ 2.01.18-24нинг 2-иловасига кўра олиниши лозим.
n, s, m катталикларнинг қийматлари тегишли бинолар учун лойиҳалаш нормалари бўйича, уларнинг қийматлари ушбу ШНҚ нинг 17-иловасидан кам бўлмаган қийматда қабул қилиниши лозим.
(15-илова 2-бандининг қирқ саккизинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 17 июндаги 01/2-23-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 408, 03.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.