Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 15-илова, 5-банд
15-илова. Чиқарилаётган ва берилаётган ҳаво сарфининг ҳисоби
Шамоллатиш, ҳаво билан иситиш ёки ҳавони кондиционерлаш тизими томонидан берилаётган ҳаво оқими ҳавосининг ҳарорати, намлиги ва энталпиясини I-d диаграммада ҳавога ишлов бериш жараёнларини қуриш орқали аниқлаши, бунда ҳарорат ва энталпияларнинг иш фарқларининг мумкин қадар юқори қийматларини таъминлаш ва қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
а) иссиқлик етишмовчилигини тўлдиришда — хонанинг хизмат кўрсатилувчи ёки ишчи ҳудудида жойлашган ҳаво тақсимлагичлардан чиқаётган ҳаво ҳарорати 45 оС гача, бу ҳудуддан ташқари эса ушбу ШНҚ нинг 23-банди талабларини таъминлаган ҳолда, бироқ 70оС дан ошмаган ҳолда, ҳаво оқими ҳисобига мувофиқ;
б) ортиқча иссиқликни ассимиляция қилишда — ҳаво тақсимлагичлардан чиқувчи ҳаво ҳарорати, уларнинг миқдори ва жойлашиши — кириш оқимларининг ҳисобига мувофиқ, ушбу ШНҚнинг 23-банди талабларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда;
в) вентиляторлардаги ҳавонинг қизиш катталиги, ΔtF,оС қуйидаги ўлчамда бўлади:
(9)бу ерда, Р — вентилятор ҳосил қилувчи тўлиқ босими, Pа.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.