Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 19-илова, 3-банд
19-илова. Металл ҳаво қувурлар кўндаланг кесимининг ташқи ўлчамлари ва металлнинг қалинлигига талаблар
Ҳарорати 80 оС дан юқори бўлмаган ҳаво ҳаракатланадиган ҳаво қувурлари учун листли пўлатнинг қалинлиги қуйидагича қабул қилиниши керак:
а) айланали кесимли ҳаво қувурларининг диаметри, mm:
200 гача қўшиб олинганда — 0,5;
250 дан 450 гача — 0,6;
500 дан 800 — 0,7;
900 дан 1250 — 1,0;
1400 дан 1600 — 1,2;
1800 дан 2000 — 1,4;
б) тўғрибурчакли кесимли ҳаво қувурларининг энг катта томонли ўлчами, mm:
250 гача қўшиб олинганда — 0,5;
300 дан 1000 — 0,7;
1250 дан 2000 — 0,9;
в) томонларидан бири 2000 mm дан ортиқ бўлган тўғрибурчакли кесимли ҳаво қувурлари ва кесим 2000х2000 mm бўлган ҳаво қувурлари учун пўлатнинг қалинлиги ҳисоб билан асослаб бериш лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.