Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 20-илова, 1-банд
20-илова. Ёнғин вақтида чиқариб юбориладиган тутун сарфи
Йўлак ёки холлдан чиқариб юборилиши зарур бўлган тутуннинг сарфи С1, kg/h, қуйидаги формулалардан аниқланиши лозим:
а) турар жой бинолари учун:
(1)б) жамоат, маъмурий-маиший ва ишлаб чиқариш бинолар учун:
(2)(1) ва (2) формулаларда:
В — холл ёки йўлакдан ташқарига ёки зинапоя катакларига чиқиш вақтида энг катта очиладиган эшик табақасининг кенглиги, m;
n — жадвал бўйича қабул қилинадиган ва ёнғин вақтида йўлакдан зинапоя катаклари ёки ташқарига очиладиган катта табақаларнинг умумий кенглигига боғлиқ бўлган коэффициент;
Н — эшикнинг баландлиги, m; Н > 2,5 m бўлганда, Н = 2,5 m.
Kd — эвакуация пайтида йўлакдан зинапоя майдончаси ёки ташқарига чиқиш эшикларининг нисбий очилиш давомийлиги коэффициентини қуйидагича қабул қилиш лозим: битта эшик орқали 25 ва ундан ортиқ киши эвакуация қилинса 1 га, 25 кишидан кам эвакуация қилинса 0,8 га тенг бўлади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.