Нормативные документы ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 8-илова, 3-банд
8-илова. Хоналарнинг тўсиқ конструкциялари орқали сизиб ўтувчи ташқи ҳавони иситишга иссиқлик сарфи
Хонадаги зич бўлмаган ташқи тўсиқлар орқали сизиб ўтувчи ҳавонинг сарфини kg/h қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:
(3)бу ерда:
А1, А2 — ташқи тўсиқ конструкцияларининг тегишлича ёруғлик ўймалари (ойна, балкон эшиклари, ойнаванд томлар ва бошқа тўсиқларнинг юзаси, m2;
Аз — ташқи тўсиқ конструкцияларидаги тешиклар, зич бўлмаган жойлар ва ўймаларнинг юзаси;
∆рi, ∆р1 — биринчи қаватнинг пол сатҳидаги ва тегишлича ҳисобий қаватдаги тўсиқ конструкцияларининг ички ва ташқи юзаларидаги босимлар орасида ҳисобий фарқ, Pа;
Ru — ШНҚ 2.01.04-18 «Қурилиш иссиқлик техникаси» бўйича қабул қилинадиган ҳаво ўтказувчанлик қаршилиги, m2 h Pа/kg;
Gн — ташқи тўсиқ конструкцияларининг меъёрий ҳаво ўтказувчанлиги, kg/(m2 h), ШНҚ 2.01.04-18 «Қурилиш иссиқлик техникаси» бўйича қабул қилинади.
l — девор панелларининг туташ жойининг узунлиги, m.
Ҳар бир тўсиқ конструкциясининг ички ва ташқи сиртларидаги босимлар орасидаги ҳисобий фарқ, ∆рi, Pа, технологик эҳтиёжларга сарфланадиган ва сунъий ҳаракатга келтириладиган, вентиляция тизимлари орқали чиқариладиган ва узатиладиган ҳаво ўртасидаги дисбаланс сарфи ва иссиқлик ҳамда шамол босимлари ҳисобидан бинога кирадиган ΣGi, kg/h ва ундан чиқадиган ΣGехt,, kg/h ҳаво сарфи асосида бинодаги ҳавонинг шартли — доимий рint,, Pа, босими аниқлангандан сўнг, қабул қилинади (ташқи тўсиқ конструкцияларининг ички юзаларидаги босимлари билан тенглаштирилади).
Босимларнинг ҳисобий фарқи ∆рi қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(4)Н-ер сатҳининг ўртача режавий белгисидан карнизнинг тепасигача, ойнаванд томнинг тортиш тирқишининг марказигача ёки шахта (кон) оғзигача бўлган бинонинг баландлиги, m;
hi — ер сатҳидан дераза, балкон эшиклари, эшиклар, дарвоза, ўймалар тепасигача ёки девор панелларининг горизонтал ўқигача ва вертикал туташ жойининг ўртасигача бўлган ҳисобий баландлик, m;
γi , γp — хонадаги ҳаво ва тегишлича ташқи ҳавонинг солиштирма оғирлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади, N/m3:
(5)бу ерда: ρi — ташқи ҳавонинг зичлиги, kg/m3;
v — шамол тезлиги, m/s;
с.п. , се.р. — бино тўсиқларининг тегишлича шамол эсадиган ва шамолга қараган юзалари учун аэродинамик коэффициентлари, ШНҚ 2.01.07-21 бўйича қабул қилинадиган;
k1 — бинонинг баландлигига боғлиқ бўлган ҳолда шамолнинг тезкор босимининг ўзгаришини ҳисоб қиладиган коэффициент, ШНҚ 2.01.07-21 бўйича қабул қилинадиган;
pint — бинодаги ҳавонинг шартли-доимий босими, Pа.
(8-илова 3-бандининг ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошиларига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 17 июндаги 01/2-23-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 408, 03.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
BIMFAB eslatmasi: (3)-formulada birinchi koeffitsiyent manbada «0216» deb berilgan (vergulsiz). Formula PDF’dagidek rasm sifatida keltirildi; hisoblashdan oldin rasmiy nashr bilan solishtiring.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 03.07.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.