Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 12-банд
4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш · 1-§. Аҳолини жойлаштириш тизимлари
АПТ гуруҳлари шаклланиш хусусиятлари республиканинг турли минтақаларида аҳоли жойлашуви ривожланишининг тарихан шаклланганлиги ва табиий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қуйидагича белгиланиши керак:
аҳолиси зич жойлашган ва яхши ривожланган урбанистик тузилмалар ҳамда аҳолининг кенг қамровли жойлашувига эга, аввалдан ўзлаштирилганлиги ва аҳоли пунктлари тақсимланиши нисбатан бир текисда бўлган ҳудудлари (Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятлари, Фарғона водийси);
қулай табиий-иқлимий минтақалар ва коммуникацион тизимлар бўғинида жамланган майда аҳоли пунктлардан иборат Хоразм ва Қорақалпоғистондаги қадимдан суғорилиб келинувчи ҳудудлар;
Фарғона водийсининг марказий қисми, Қарши, Жиззах чўллари ҳамда Мирзачўлдаги аҳоли пунктлари анча тарқоқ жойлашган янги суғориладиган ерлар;
катта бўлмаган аҳоли пунктлари жойлашган дарёлар воҳалари тоғли ҳудудлар;
кичик аҳоли пунктлари ва яйловларга эга бўлган дашт-чўл ҳудудлари.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.