Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари тизимини шакллантиришда турли даражадаги марказларнинг ўзаро таъсирини ҳамда қуйидаги 6-жадвалда келтирилган ҳисобий хизмат кўрсатиш доирасидаги аҳоли сонини ҳисобга олиш лозим.
| Аҳоли пунктларининг турлари | Жамоат маркази ва хизмат кўрсатувчи аҳоли сони, минг киши | ||||
|---|---|---|---|---|---|
| Умумшаҳар маркази | Режалаштириш тумани маркази, 100 — 300 | Турар жой тумани маркази, 25 — 80 | Маҳаллий хизмат кўрсатиш маркази (мавзе), 5 — 15 | Бирламчи турар жой бирлиги маркази (маҳалла), 1 — 3 | |
| Йирик шаҳар | +* | + | + | + | + |
| Катта шаҳар | +* | + | + | + | |
| Ўрта шаҳар | +** | + | + | ||
| Кичик шаҳар | +** | + | |||
| Шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари | + | + | |||
| Аҳоли пункти ичида турли даражадаги марказларнинг хизмат кўрсатиш бўйича ҳисобий радиуслари | Пиёда ёки транспортда етиб олиш, 45 min | Пиёда ёки транспортда етиб олиш, 45 min | 800 — 1500 m, пиёда етиб олиш, 15 — 20 min | 500 m гача, пиёда етиб олиш, 5 — 10 min | 150 — 300 m, пиёда етиб олиш, 1,5 — 5 min |
Изоҳлар:
1* — 1,5 — 2,0 h лик транспорт қатнови доирасидаги шаҳар атрофида истиқомат қилувчи аҳолининг 10 фоизга хизмат кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда.
2** — 45 — 60 min ли транспорт қатнови доирасидаги шаҳар атрофида истиқомат қилувчи аҳолининг 20 фоизга хизмат кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда.
3. Чўл ва тоғли ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари учун шу марказларгача пиёда етиб олиш вақти 20 — 25 фоизга ўзгартирилиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.