Кўп функцияли ижтимоий-амалий зоналарда, уларнинг функцияларни амалга оширишга монелик қилмайдиган ҳажмда кўп қаватли турар жой бинолари жойлаштирилишига йўл қўйилади. Бунда, турар жой биноларининг пастки қаватлари ёки стилобат қисмларида ижтимоий-амалий зоналарнинг функционал мақсадларига мос келувчи тижорат ва бизнес объектлари бўлиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.