Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 132-банд

6-боб. Ижтимоий-амалий зоналар

132

Ижтимоий соҳа объектлари зоналари маъмурий, тиббий, илмий, таълим, савдо (шу жумладан ярмаркалар, буюм ва кийим-кечак бозорлари), кўргазмалар, спорт ва бошқа объектларни ўз ичига олган шаҳар аҳамиятига эга ихтисослашган марказлар сифатида шакллантирилиши лозим.

Ушбу зоналарни жойлаштиришда уларнинг фаолияти хусусиятлари, ҳудудга бўлган эҳтиёжлари, катта сиғимли автотураргоҳларни ташкил этиш, ривожланган транспорт ва муҳандислик инфратузилмаларини яратиш зарурати, шунингдек атроф-муҳит ва қўшни бино-иншоотларга таъсир даражаси ҳисобга олиниши керак.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.