Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 141-банд
7-боб. Ишлаб чиқариш зоналари · 1-§. Умумий талаблар
Аҳоли пунктларининг ҳудудларида ишлаб чиқаришни таъминлайдиган саноат ишлаб чиқариш ва коммунал объектлари, омборхоналар, муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар объектлари, ёрдамчи ишлаб чиқаришлар жойлаштириладиган ишлаб чиқариш зоналари шакллантирилиши лозим.
Ушбу зоналарда ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолиятини таъминлайдиган ёрдамчи биноларни ва омборхоналарни, авария-қутқарув хизмати объектларини, ишчиларга хизмат кўрсатиш муассасаларини ҳамда илмий муассасаларнинг тажриба ишлаб чиқариш объектларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.