Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 156-банд
7-боб. Ишлаб чиқариш зоналари · 1-§. Умумий талаблар
Аҳоли пунктларида ишлаб чиқариш зоналарнинг янгиларини жойлаштириш ёки мавжудларини кенгайтириш учун ер участкаларни танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:
транспорт логистикасининг қулайлиги;
геологик шароитлар;
сейсмик микроҳудудлаштириш;
ерости чучук сувларининг ҳимоя зоналари;
мўлжалдаги корхоналар ва ишлаб чиқаришларнинг соҳаси ва турлари;
аҳоли пунктининг умумий режавий тузилмасига мувофиқлиги;
транспорт логистикасининг қулайлиги;
корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва технологик жиҳатдан ўзаро алоқалари оқилона ташкил этилиши;
техник-иқтисодий, санитария-гигиеник кўрсаткичлар, энергетика, сув ва ҳудудий захиралар, атроф-муҳит ҳолатининг истиқболли прогнозларини қиёслаш асосида фойдаланиш;
табиий ва бошқа шароитларнинг истиқболдаги ўзгариши тахминлари.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.