Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 19-банд
4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш · 2-§. Аҳоли пунктларининг аҳолини жойлаштириш тизимларидаги жойлашуви
Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда уларнинг маъмурий-хўжалик бўйсунуви ва аҳамияти ҳисобга олиниши лозим. Хусусан:
минтақа (республика) маркази — Тошкент;
вилоятлараро субминтақалар марказлари;
АПТ гуруҳлари марказлари — вилоятлар марказлари бўлган шаҳарлар;
маҳаллий жойлаштириш тизимлари марказлари — маъмурий-ҳудудий туманларнинг марказлари бўлган шаҳарлар ва шаҳарчалар;
дам олиш, ишлаб чиқариш ва транспорт марказлари — маҳаллий жойлаштириш тизимлари таркибига кирувчи ва жойлаштириш тизимининг дастлабки бўғини ҳисобланувчи аҳоли пунктлари.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.