Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 262-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 8-§. Электр энергияси таъминоти
Электр истеъмолининг йириклаштирилган кўрсаткичлари қуйидаги 15-жадвал бўйича қабул қилинишига йўл қўйилади.
| Аҳоли пунктларининг ободонлаштириш даражаси | Электр истеъмоли, 1 кишига kW.h/йил | Электр энг кўп юкланишдан фойдаланиш, h/йил |
|---|---|---|
| Стационар электр плиталари билан жиҳозланмаган шаҳарлар: | ||
| кондиционерларсиз | 1700 | 5200 |
| кондиционерли | 2000 | 5700 |
| Стационар электр плиталари билан жиҳозланган шаҳарлар (100 фоиз қамровли): | ||
| кондиционерларсиз | 2100 | 5300 |
| кондиционерли | 2400 | 5800 |
| Шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари (кондиционерсиз) | ||
| Стационар электр плиталари билан жиҳозланмаган | 950 | 4100 |
| Стационар электр плиталари билан жиҳозланган: (100 фоиз қамровли) | 1350 | 4400 |
Изоҳлар:
1. Электр истеъмоли кўрсаткичлари катта шаҳарлар учун келтирилган. Улар шаҳарлар гуруҳи коэффициентлари билан қабул қилиниши керак:
энг йирик 1,2;
йирик 1,1;
ўрта 0,9;
кичик 0,8.
2. Келтирилган кўрсаткичларда турар жой ва жамоат бинолари, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, ташқи ёритиш, шаҳар транспорти (метрополитенсиз), сув таъминоти, оқава сувини чиқариш ва иссиқлик таъминоти тизимларининг электр истеъмоли ҳисобга олинган.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.