Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 271-банд

8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 9-§. Иссиқлик таъминоти

271

Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларининг манба (қозонхона)ларини жойлаштириш учун ер участкаларининг ўлчамлари қуйидаги 16-жадвал бўйича олиниши лозим.

(271-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)

16-жадвал
Қозонхоналарнинг иссиқлик ишлаб чиқариш қуввати, MWҚозонхоналар ер участкаларининг майдони, hа
қаттиқ ёнилғида ишлайдигангаз-мазут ёнилғисида ишлайдиган
6 гача0,70,7
6 дан 12 гача1,01,0
12 дан 58 гача2,01,5
58 дан 116 гача3,02,5
116 дан 233 гача3,73,0
233 дан 466 гача4,33,5

Изоҳлар:

1. Иссиқ сув истеъмолчиларини бевосита сув олиш йўли билан таъминловчи иситиш қозонхоналари, шунингдек ёнилғиси темир йўл орқали келтириладиган қозонхоналар учун ер участкалари майдонини 20 фоизга кенгайтириш керак.

2. Кул-шлак йиғиш жойлари турар жой, ижтимоий-амалий ва рекреация зоналаридан ташқарида жойлаштирилиши лозим.

3. Қозонхоналарнинг санитария-муҳофаза зоналари СанҚваН 0103-25га мувофиқ белгиланиши керак.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.