Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 29-банд
4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш · 2-§. Аҳоли пунктларининг аҳолини жойлаштириш тизимларидаги жойлашуви
Жойлаштириш тизимлари марказлари бўлган энг йирик, йирик ва катта шаҳарлар учун шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда шаҳар билан ягона хўжалик-иқтисодий, муҳандислик-техник, табиий-экологик ва режавий мажмуаларни ҳосил қилувчи шаҳар атрофлари зоналари билан биргаликда кўриб чиқилиши керак.
Бундай шаҳарларга ёндош ҳудудлар қишлоқ хўжалиги ерлари, ландшафт-рекреация зоналари, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳамда бошқа объектларни ўз ичига олувчи кўкаламзорлаштирилган минтақа (яшил тасма) сифатида режалаштирилиши лозим.
Шунингдек, меҳнат ресурсларини ҳисоблаш ҳамда шаҳар кичик тизимларининг ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш ишлари марказ-шаҳар атрофидаги аҳоли пунктлари билан кундалик меҳнат ва маданий-маиший алоқаларни ҳисобга олинган ҳолда бажарилиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.