Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 294-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 11-§. Алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш
РТС, РРС биноларини ва антенна-мачта иншоотларини жойлаштиришда эфирга узатилишига халақит берувчи манбалардан узоқлашиш масофалари қуйидаги 18-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши керак.
| Халақит берувчи манбалар | Халақит берувчи манбалардан энг кам масофа, m | Изоҳ |
|---|---|---|
| Трамвай ва троллейбус линиялари, автомобиль, шаҳар йўллари | 60 | РТС ёки РРС биносидан |
| Темир йўллар, метрополитеннинг ташқи линиялари | 100 | объект чегарасигача |
| Таркибида рентген, электр даволаш хоналари, юқори частотали қуритиш ва иситиш бўлган корхоналар, илмий-тадқиқот, даволаш-тиббий ва ўқув муассасалари | 100 | объект чегарасигача |
| РТС ва РРС таркибига кирмайдиган ишлаб чиқариш корхоналари, йирик гаражлар ва автобазалар | 250 | объект чегарасигача |
| Радио узатиш станцияси таркибига кирмайдиган барча турдаги узатувчи радиостанциялар | 1000 | объект чегарасигача |
| Кучланишли электр узатиш линиялари: | объект чегарасигача | |
| 20 kV гача | 400 | |
| 150 kV гача | 700 | |
| 500 kV гача | 1000 |
Изоҳ: Халақит берувчи манбалардан масофалар барча тоифа РТС ёки РРС қурилиши учун танланган майдонларда уларнинг қийматига яраша аниқланиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.