Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 434-банд
9-боб. Рекреация зоналари · 1-§. Умумий талаблар
Ландшафт-рекреация ҳудудлари туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун мўлжалланган бўлиб, таркибида кўкаламзор объектлари (шаҳар ўрмонлари, ўрмон-боғлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, боғлар, сайилгоҳлар), ҳайвонот боғлари, ҳовузлар, пляжлар, соҳилбўйи объектлари ва бошқа объектларни жойлаштиришга йўл қўйилади.
Бундай тизимлар ёрдамида аҳоли пунктининг ўлчамлари, аҳамияти, режалаштириш ҳамда архитектура-фазовий тузилмаси асосида очиқ ва яшил майдонларнинг ягона тизими шаклида аҳоли пунктининг табиий-экологик тизими яратилиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.