Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 461-банд
9-боб. Рекреация зоналари · 3-§. Шаҳар атрофи рекреация зоналари
Шаҳар атрофи рекреация зоналарида яшил ҳудудлар шакллантирилиб, улар таркибида қуйидагилар жойлаштирилиши керак:
табиий шароитларда қисқа муддатли дам олиш ва туризм объектлари ва ҳудудлар — рекреацион-соғломлаштириш ўрмонлари ва сув ҳавзалари, шаҳар ташқарисидаги боғлар ва ўрмон боғлари, очиқ осмон остидаги мемориал ва этнографик музейлар, тарихий-маданий мажмуалар;
таркибида дам олиш масканлари, пансионатлар, санаторий-курорт мажмуалари, мотель ва кемпинглар, пляжлар, спорт иншоотлари, сайёҳлик, ов ва балиқчилик базалари, спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари, боғдорчилик ширкатлари бўлган аралаш, қисқа муддатли ва узоқ муддатли дам олиш зоналари;
узоқ муддатли дам олиш, туризм ва курорт зоналари, даволаш-профилактика муассасалари (тегишли табиий-даволаш омиллари мавжуд бўлганда), қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернатлари;
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.