Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 474-банд
9-боб. Рекреация зоналари · 4-§. Аҳоли пунктларининг рекреация зоналари ва кўкаламзорлаштирилган (яшил) ҳудудлари
Аҳоли пунктлари ҳудудларидаги турли мақсадлардаги яшил майдонларнинг улуши (яшиллик даражаси), шу жумладан турар жой ёки аралаш қурилиш ҳудудларида, мавзе (даҳа, маҳалла)ларнинг умумий кўкаламзорлаштирилганлик даражаси камида 25 фоизни ташкил этиши керак.
Алоҳида турувчи бино ва иншоотлар ёки уларнинг мажмуалари ҳудудлари бино (иншоот)ларнинг қурилиш майдонининг 30 фоизидан кам бўлмаган майдони кўкаламзорлаштирилган (дарахт экилган) бўлиши лозим.
Тошкент шаҳри ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган баландлиги ер юзасидан 12 м ва ундан юқори ёки умумий майдони 500 м2 ва ундан катта бўлган якка тартибдаги уй-жойлар, шунингдек умумий ҳажми 300 м3 ва ундан ортиқ бўлган нотурар жой бинолари (саноат объектлари бундан мустасно) лойиҳалаштирилаётганда бино умумий майдонининг ҳар 100 квадрат метрига камида битта дарахт ва иккита бута кўчатлари экилиши лозим.
(474-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-3-сон буйруғи (ҳисоб рақами 383, 26.01.2026 й.) билан қўшимча киритилган)
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.