Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 485-банд
9-боб. Рекреация зоналари · 4-§. Аҳоли пунктларининг рекреация зоналари ва кўкаламзорлаштирилган (яшил) ҳудудлари
Бино ва иншоотлардан ҳамда ободонлаштириш объектларидан дарахтлар ва буталаргача бўлган масофа қуйидаги 35-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.
| Бинолар, иншоотлар, ободонлаштириш объектлари | Бино, иншоот, объектдан ўққача масофалар, m | |
|---|---|---|
| дарахт пояси | бута пояси | |
| Бино ва иншоотнинг ташқи девори | 5,0 | 1,5 |
| Трамвай йўлининг чети | 5,0 | 3,0 |
| Тротуар ва боғ йўлкаси чети | 0,7 | 0,5 |
| Кўча қатнов қисмининг чети, йўл ёқасининг маҳкамланган ёнбағри ёки ариқ қирғоғи | 2,0 | 1,0 |
| Ёритиш тармоғи, трамвай устуни, кўприк таянчи, эстакада | 4,0 | — |
| Ёнбағир ва терасса пойи, шу кабилар | 1,0 | 0,5 |
| Тиргак деворнинг асоси ёки ички қирраси | 3,0 | 1,0 |
| Ерости тармоқлари: | ||
| газ ва канализация тармоқлари | 1,5 | - |
| иситиш тармоғи (канал, тоннелнинг девори ёки каналсиз ўтказилган қувур қобиғи) | 2,0 | 1,0 |
| сув ва дренаж тармоқлари | 2,0 | - |
| кучланиш кабели, алоқа кабели | 2,0 | 0,7 |
Изоҳлар:
1. Келтирилган нормалар шох-шаббаси 5 m гача бўлган дарахтларга тегишли бўлиб, каттароқ дарахтлар учун оширилиши керак.
2. Электр узатиш ҳаво тармоқларидан дарахтларгача бўлган масофа Электр ускуналарининг тузилиши қоидаларининг II бўлимига мувофиқ қабул қилиниши керак.
3. Бинолар яқинида экиладиган дарахтлар турар жой ва жамоат хоналарининг меъёрланган инсоляциясига тўсқинлик қилмаслиги лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.