Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 49-банд
4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш · 4-§. Аҳоли пунктларининг функционал зоналари (ҳудудлари)
Аҳоли пунктлари ҳудудларининг режавий тузилмасини турар жой, ижтимоий-амалий, ишлаб чиқариш зоналари ва меҳнат қилиш жойлари, кўча-йўл тармоғи ҳамда умумий фойдаланишдаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаган ҳолда, шунингдек аҳоли пунктининг катталиги ва ҳудудининг табиий-иқлимий хусусиятларига асосланган ҳолда, унинг умумий режавий тузилмасига боғлаб шакллантириш лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.