Аҳоли пункти ҳудудий режалаштириш ижтимоий, иқтисодий, экологик омиллар, барқарор ривожланиш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш комбинацияси асосида ҳудудларнинг функционал мақсадини аниқлашга қаратилган бўлиб, қуйидагиларни таъминлаши керак:
шаҳарнинг барқарор ривожланишини;
шаҳар атроф-муҳитининг сифатини яхшилашни;
тарихий-маданий меросни асраш ва қайта тиклашни;
муҳандислик, транспорт ва ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантиришни;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳисобга олиш.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.